Линклар

Украина Президенти Виктор Юшченко Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.


Учрашувдан кейин қилган баёнотида Лавров Украина Президенти Юшченко Россия Президенти Путинни кейинги ойда Киевга таклиф қилганини маълум қилди. Лавров бу таклифни Москва ва Киев ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш сари қўйилган қадам, деб баҳолади ва Путиннинг ташрифи мартнинг охирида амалга ошиши мумкинлигини айтди.
Учрашувдан сўнг Украина Президенти Юшченко Россия Украина учун ўзаро иқтисодий ва ҳарбий манфаатларда одатий ҳамкор эканини қайд этди. Шу билан бирга Украина раҳбари афсус ўзаро алоқалар тарихида эслашга арзимайдиган саҳифалар ҳам бор, деди.
Шунингдек, Юшченко икки давлатнинг Ягона Иқтисодий Макон битими доирасида ҳамкорлари Беларус ва Қозоғистон билан алоқаларни ҳам юқрои баҳолади. Бу алоқлар Украинанинг иқтисодий манфаатларига тўғри келишини қайд этди Юшченко.
Киевда расмий сафар билан бўлиб турган Сергей Лавров бугун Украина бош вазири Юлия Тимошенко билан ҳам учрашди.
Тимошенко Россия ва Украина раҳбарлари икки давлат ўртасидаги алоқалар ўзаро фойдали бўлишини кафолатлаши лозимлигини таъкидлади.
Бунга жавобан Лавров Москва ва Киев ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланиб бориши кераклиги ҳақида тўхталди.
XS
SM
MD
LG