Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи ташқи алоқалар ва хавфсизлик сиёсати бўйича комиссари Хавер Солана АҚШдан Эрон ядровий дастури туфайли вужудга келган бўхронни бартараф қилишда Европа Иттифоқининг дипломатик ҳаракатларига муносабатини ойдинлаштиришни талаб қилди.


Бугун Франциянинг Эл Си Ай телеканалига берган интервюсида Солана Эрон билан дипломатик музокараларни охиригача олиб бориш лозимлигини айтди. Солана Эрон ўз ядровий дастурини тинч мақсадларда амалга оширишга ҳақли эканини қайд этди.
АҚШ раҳбари Жорж Бушнинг Брюсселга сафри ҳақида тўхталар экан, Солана Вашингтон Европа Иттиофқининг Эрон масаласи бўйича позициясига нисбатан аниқроқ муносабат билдиришига умид қилишини айтди.
АҚШ Теҳронни ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринаётганликда айбламоқда. Вашингтон Европанинг Эрон билан олиб бораётган дипломатик музокараларини маъқуллаган, бироқ музокараларда иштирок этиш истагини билдиргани йўқ.
XS
SM
MD
LG