Линклар

Молдова Европа Иттифоқи билан уч йиллик ҳаракат режасини имзолади


Мазкур ҳужжат «Европа Иттифоқи сари» доирасидаги ҳаракат режаси бўлиб¸ унинг Европа Иттифоқига қўшилиш жараёнига ҳеч қандай даҳли йўқ.
Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича вакили Бенитта Ферреро-Вальднер хонимнинг айтишича, ҳужжатнинг имзоланиши Молдованинг Европа Иттифоқи бозорларига чиқиш имкониятини осонлаштиради:
— Энди эшик очиқ ва Молдова учун янги имтиёзлар таклиф қилинмоқда. Аммо «ҳаракат режаси» бундан-да кўпрок имкониятларни беради, бу маълум маънода пакт ҳамдир. Бунга жавобан биз иқтисодий ислоҳотлар, қонун устиворлигини таъминлаш, самарали бошқарув, инсон ҳуқуқлари ва демократия принципларига амал қилиш сари қадам ташланишини кутмоқдамиз, — деди Бенитто Ферреро-Вальднер.
Вальднер хонимнинг айтишича, Молдавияда жорий йилнинг 6 мартида ўтказилажак сайловларнинг адолатли ва қонун доирасида ўтишини таъминлаш¸ назарда тутилган муносиб жавобнинг биринчиси бўлиши лозим.
Молдова Бош вазири Василе Тарлаев бунга жавобан, унинг мамлакати Европа давлати эканлиги ва шу боис анашу иттифоқдан ўрин олишга астойдил интилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG