Линклар

logo-print

Қирғизистоннинг бир қатор вилоятларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди


Намойишчилар мамлакат бўйлаб асосий йўлларни тўсиб қўйидилар ва якшанба куни ўтиши кутилаётган парламент сайловларида мухолифат етакчиларининг иштироки таъминланишини талаб қилди.
Норин вилоятининг Қўчқор туманида 5 минг киши автомобил йўлини тўсиб қўйди. Улар Ақилбек Жапаров ва Бейшембек Болотбековнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этувчи ҳукм бекор қилинишини талаб қилди.
Мамлакат жанубидаги Жалолобод вилоятида ҳам 500га яқин киши норозилик намойиши ўтказди. Улар мухолифат вакили Қурманбек Бекиевга сайловда иштирок этиш имкони берилишини талаб қилди. Маълумки Бекиев шу йилнинг охирида ўтиши кутилаётган президентлик сайловларида Акаевга альтернатив номзод сифатида иштирок этиш ниятини билдирган эди.
Жалолободдаги намойишчилар Ўш-Бишкек йўлини тўсиб қўйди. Иссиқ-кўл вилоятида ҳам икки мингга яқин киши йўлларни тўсиб қўйди.
XS
SM
MD
LG