Линклар

Украина НАТО ва Европа Иттифоқи билан янада яқин алоқалар ўрнатишга интилади


Бу ҳақда НАТОнинг Брюсселдаги саммитида иштирок этган Украина президенти Виктор Юшенко маълум қилди.
У ғарб билан интеграцияни Украина ташқи сиёсатининг муҳим мақсади деб атади:
— Европа ва Евроатлантика структуралари билан интеграцияга эришиш, бундан буёнги сиёсатимиз тактикасини белгилайди. Биз аминмизки, Украинанинг Евроатлантика демократик давлатлари ҳамжамиятидаги иштироки бутун Европа минтақасида тинчлик ва хавфсизликни яна-да мустаҳкамлайди. Биз мазкур олижаноб мақсадга эришиш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёрмиз, — деди президент Виктор Юшенко.
Айни пайтда Юшенко Россия Украинанинг стратегик шериги бўлиб қолаётганини-да қўшиб қўйди.
НАТО Бош котиби Яап де Хооп Схефферга кўра:
— НАТО иттифоқи Украинани қўллаб қувватлашга ва унинг ёрқин келажак сари интилишларига ёрдам беришга тайëр. Барча иттифоқдошлар Украина билан шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга тайёр, — деди НАТО Бош котиби.
XS
SM
MD
LG