Линклар

Австралия ҳукумати Ироққа қўшимча 450та ҳарбийни юборади


Бу ҳақда бугун мамлакат Бош вазири Жон Хауард маълум қилди, унга кўра:
— Ҳукумат Ироққа қўшимча ҳарбийларни юборишга аҳд қилди. Бу чора мамлакатни тиклаш ишларида кўмак бериш ва тартиб ўрнатишда иштирок этаëтган кучларни бирлаштириш мақсадида кўрилмоқда. Бу айниқса яқинда бўлиб ўтган умумхалқ сайловлардан сўнг жуда муҳимдир, — деди Австралия Бош вазири.
Австралия ҳарбийлари Ироққа икки ярим ойдан сўнг юборилади ва уларнинг зиммасига мамлакатда фаолият олиб борувчи япон мутахассисларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Ироқ ҳарбийлари учун машғулотлар ўтказиш вазифаси юклатилади.
Ҳозирда Ироқдаги Австралия ҳарбийлари сони 900 кишини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG