Линклар

Қирғизистон бўйлаб ўтаётган норозилик намойишлари давом этди. Намойишчилар мухолифат номзодларига келаси якшанба куни бўладиган парламент сайловларида қатнашиш имкони берилишини талаб қилмоқда.


Қирғизистоннинг АКИпресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Норин вилояти Қўчқор туманида норозилик намойишчилари Бишкек-Тўруғарт йўл трассасини тўсиб қўйган ва шу ҳафтанинг бошида сайловларда қатнашиш имконидан махрум этилган мухолифатнинг икки вакили номзодлар рўйҳатига қайтадан киритилишини талаб қилган. Намойишчилар шунингдек, вилоят ҳокимини сайлов жараёнига аралашганликда айблаб, унинг истеъфога кетишини талаб қилган.
Демократия ва фуқаролик жамияти сайлов блокининг таъкидлашича, норозилик намойишларида 3 мингга яқин киши иштирок этмоқда.
Қирғизистон шимолидаги Иссиқ Кўл вилоятида ҳам норозилик намойиши иштирокчилари катта йўл трассасни тўсиб қўйишда давом этгани хабар қилинмоқда.
Айни пайтда бугун, Марказий сайлов комиссияси парламент сайловларида қатнашаётган номзодлар сони 417дан 389га камайтирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG