Линклар

Украина Президенти Виктор Юшченко Россия билан яхши алоқалар ўрнатилмасдан туриб, Киевнинг Европа Иттифоқи ва транс-атлантик тузилмаларига қўшила олмаслигини айтди.


Европа Комиссияси президенти Жосе Мануэл Баррозо билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Юшченко Украина олиб борган сиёсат ҳеч қайси томон манфаатига зарар келтирмаслиги лозим, деди.
“Шарқда бизнинг стратегик ҳамкоримиз Россия, ғарбий чегараларимиздаги стратегик ҳамкоримиз эса Европа Иттифоқидир. Биз шарқдаги ҳурматли қўшнимизга ҳам, ғарбдаги ҳурматли қўшнимизга ҳам ўзимизнинг шаффоф ва очиқ сиёсатимизни кўрсатмоқчимиз. Мен Россия билан барча масалаларни ҳал этмасдан ҳамда яхши қўшнилик алоқаларни ўрнатмасдан туриб, Европа сари яқинлаша олмаслигимизни жуда яхши биламан”, - деди Юшченко.
Душанба куни Украина Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик режасини имзолади. Шунингдек, кеча Юшченко Украинанинг НАТО билан алоқларини мустаҳкамлаш истагини билдирди.
Бундан ташқари, Украина Европа Иттифоқи унинг Жаҳон садо ташкилотига қўшилишида қўллаб-қувватлашига умид қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG