Линклар

Ироқдан келган хабарларга кўра, бугун содир этилган портлашлар оқибатида камида уч киши, жумладан бир америкалик аскар ҳалок бўлган.


АҚШ ҳарбийларининг маъулм қилишича, Мосул шаҳрида машина портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлган ва яна 14 киши жароҳатланган.
Шунингдек, АҚШ ҳарбийлари Туз шаҳри яқинида содир этилган портлаш оқибатида бир америкалик аскар ҳалок бўлганини маълум қилди.
Ироқ ғарбидаги Рамади шаҳридан хабар қилинишича, АҚШ текширув пунктида машина портлаган. Портлаш оқибатида қурбон бўлганлар ҳақида маълумотлар ҳозирча олингани йўқ.
Ироқ полицияси берган баёнотда Муқтадия шаҳри марказида Шиаларнинг Дава партияси вакили ўлдирилган. Дава партияси етакчиси Иброҳим Жафарий Ироқ бош вазир лавозимига асосий даъвогар ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG