Линклар

Тожикистон мухолифати етакчилари ҳукуматни якшанба куни бўладиган сайловлар олдидан партия аъзоларини таъқиб қилганлик ва сайловчиларга босим ўтказганликда айблади.


Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, мухолифатдаги Деморатик партия расиси ўринбосари Рахматулло Валиев Тожикистондаги сайлов жараёни ҳукумат томонидан қонунбузарликлар билан ўтмоқда, деб баёнот берган.
Унинг айтишича бу қонунбузарликларга цензура ва сиёсий партияларнинг ҳуқуқларини поймол
этиш ҳоллари мисол бўла олади.
Шунингдек, Ислом тикланиши партияси етакчиси Мухиддин Кабирийнинг баён қилишича, партия аъзолари ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан ҳибсга олиниш ва бошқа турдаги таъқибларга учрамоқда.
Тожикистонда келаси якшанба куни парламент сайловлари бўлиб ўтади. Кузатувчиларнинг фикрича, сайловларда мамлакат Президенти Имомали Раҳмонов етакчилик қилган Халқ демократик партияси ғолиб чиқади.
Сайловда қатнашаётган бошқа бешта сиёсий партия ўз номзодларини рўйҳатда ўтказишда турли қийинчиликларга учраган.
XS
SM
MD
LG