Линклар

Қозоғистон расмийлари қозоқ армиясининг бир офицери одам савдоси билан шуғуллангаликда айбланиб, ҳибсга олинганини маълум қилди.


Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, ҳибсга олинган ҳарбий офицер ўтган йилнинг сентябр ва октябр ойлари мобайнида аёлларни ёллаб, МДҲ мамлакатлари ташқарисидаги мамлакатга жўнатган. У ерда бу аёллард фохишалик қилишга мажбур этилган.
Қозоқ армияси офицери йўлга қўйган одам савдоси кўлами қанчалик кенглиги ёки аёллар қайси мамлакатга жўнатилгани маълум қилинмаган.
Қозоғистон телевидениесида берилган маълумотга кўра, ҳарбий мулозим аксил жусуслик операцияси натижасида қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG