Линклар

Ироққа оид хабарларга кўра, бугун Тикрит шаҳрида ҳудкуш шахс уюштирган портлаш натижасида 10 киши қурбон бўлган яна 20 киши жароҳатланган.


Ироқ шимолидаги Киркук шаҳрида жанггарилар полиция бошлиғига уюштирган суиқасд пайтида икки полициячини ўлдиргани ва няа иккисини жароҳатлагани айтилмоқда.
Ироқдан олинган бошқа хабарларга кўра, АҚШ харбийлари бугун Бағдодда содир этилган портлашларда икки америкалик аскар ҳалок бўлганини маълум қилган.
Айни пайтда, мамлакат ғарбидаги Анбар вилоятида АҚШ қўшинлари жанггариларга қарши операцияларни давом эттираётгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG