Линклар

Фаластин парламенти Бош вазир Аҳмад Қурай таклиф этган ҳукуматни маъқуллади.


24 аъзодан иборат янги ҳукуматни тасдиқлаш учун 54 депутат овоз берди. Ҳукуматнинг тасдиқланишига парламентнинг 12 аъзоси қарши чиқди ва 4 депутат бетараф қолди.
Хабарларга кўра, 17 янги аъзодан иборат ҳукумат таркибида малакали мутахассислар кўп. Шу ҳафта бошидан бери Қурай ўзи таклиф этган ҳукумат таркибини парламентда тасдиқлатишни уч марта қолдиришга мажбур бўлди. Парламент бош вазир дастлаб таклиф қилган ҳукматни маъқуллашдан бош тортиб, коррупцияни йўқ қилиш учун ҳукуматга ислоҳотчиларни киритишни ҳамда Фаластиннинг собиқ раҳбари Ясир Арафт тарафдорларини чиқаришни талаб қилди.
Фаластинда янги ҳукумат тасдиқланишига муносабат билдирар экан, Исроил ташқи ишлар вазири Силван Шалом буни Яқин Шарқда порлоқ келажак сари ижобий қадам, дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG