Линклар

Рим Папаси Иоанн Павел иккинчи яна касалхонага ётқизилди.


Ватиканнинг маълум қилишича, Папа бугун эрталаб Римдаги Гимелли касалхонасига олиб борилган. Бунга грипп касалининг қайталаниши сабаб.
Ватиканнинг матбуот котиби Жоакин Наварро-Валлс Папа махсус тиббий ёрдам ва қўшимча текширувлар учун касалхонага ётқизилганини баён қилди.
84 ёшли Папа шу ойнинг бошида 10 кун давомида касалхонада даволанган эди. Ўшанда унга нафас йўллари шамоллаши ва грипп ташҳиси қўйилган эди. У 10 феврал куни Ватиканга қайтган эди.
XS
SM
MD
LG