Линклар

logo-print

Словакияда расмий сафар билан бўлиб турган АҚШ Президенти Жорж Буш словак халқини дунёдаги озодлик учун курашда дўст, иттифоқчи ва биродар деган сўзлар билан олқишлади.


Братиславадаги майдонлардан бирида йиғилган одамлар олдида қилган чиқишида Буш Словакиянинг Ироқ ва Афғонистонда кўрсатаётган ёрдамини юқори баҳолади ҳамда Словакия каби иттифоқчи давлатлар ҳарбий кучларини ўқитиш дастури ҳақида тўхталди.
“Словакия Афғонистон ва Ироқда озодлик ўрнатиш ишида катта жасорат кўрсатди. Сиз ўзингизни ишончли иттифоқчи этиб намойиш этдингиз. Шунинг учун мен яқинда Америка билан террорга қарши курашда ёнма-ён турган Словакия каби давлатлар учун Бирдамлик Ташаббусини эълон қилдим. Биргаликда озодлик учун ҳаракат қила олишимиз учун биз ҳарбий кучларингизни мустаҳкамлашга ёрдам берамиз. Словаклар Америка Қўшма Штатларига сафар қила олишларини енгиллаштириш мақсадида ҳукуматингиз билан иш олиб боряпмиз”, - деди АҚШ раҳбари.
Майдонда йиғилганлар бу сўзларни олқишлар билан кутиб олди.
Буш бугун Словакия Президенти Иван Гаспарович билан учрашди.
Словакияликлар олдида қилган чиқишида АҚШ Президенти Жорж Буш шунингдек, Молдовани 6 март куни бўлажак сайловларда демократияга содиқ эканини кўрсатишга чақирди.
“10 кундан кейин молдоваликлар овоз берганида Молдова ўзининг демократик принципларини кўрсатишга имкони бўлади”.
АҚШ раҳбари кунлар келиб, Беларус ҳам демократик мамлакатлар қаторидан жой олишини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG