Линклар

Братиславада АҚШ Президенти Жорж Буш ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда.


Олинган сўнгги хабарларга кўра, Путин ва Буш Россиянинг Жаҳон савдо ташиклотига аъзолигини тезлатиш ҳақида келишиб олган. Икки приездент ўз давлатларининг савдо вазирларига Россиянинг жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги хусусида музокараларни тезлатишни буюрганини ҳақида баён қилди.
Президентларнинг Эрон ядровий дастури ва ғарб мамлакатларининг охирги пайтларда Путин демократик принципларга амал қилмаётганига оид масаларни муҳокама этиши кутилмоқда.
Хабарларга кўра, икки давлат раҳбарининг ядровий терроризм ва ядровий қуролларни қўриқлаш масалалрига доир қўшма хавфсизлик битимини имзолаши кутилмоқда.
Музокаралрдан кейин Буш ва Путиннинг қўшма матбуот анжумани ўтказиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG