Линклар

logo-print

“Озод аёл” аъзоларига тазйиқ бўлмоқда


“Озод аёл” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Фарғона вилояти бўлимининг шу йил январь ойида бўлиб ўтган таъсис қурултойида Омина Шерматова бўлим раислигига сайланганди.

Шунингдек, турли касб эгалари бўлган ўнга яқин аёл вилоят бўлими марказий кенгаши аъзоси бўлганди.

О.Шерматованинг сўзларига қараганда, қурултой ўтказилгач, ташкилотга аъзо бўлган аёлларга турли тазйиқлар бошланган. Унинг ўзи Саломатлик марказидан ишдан бўшатилган. Бунга унинг марказдаги қонунбузарликлар ҳақида мақола ёзгани баҳона бўлган.

“Озод аёл” ташкилотининг вилоят бўлими котиблигига сайланган Шоҳида Мингбоева Қўқон шаҳридаги “Ёш саёҳатларчилар” ўсмирлар марказида фаррош бўлиб ишлаган. Унинг айтишича, ташкилотга аъзо бўлганидан кейин уйига икки киши рухсатсиз кириб келиб, прокуратурага бориши лозимлигини тайинлаган. Орадан кўп ўтмай эса ишдан бўшатилган.
XS
SM
MD
LG