Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:02

Тўртта қорамолга битта… автомат


Тўртта қорамолини туркман аскарлари ҳайдаб кетиб, қайтариб бермаганидан кейин хоразмлик Тўйли Нурматов Туркманистон чегарачисининг автоматини тортиб олиб, ҳовлисига яшириб қўйди.

40 ёшли Т.Нурматов Шовот туманининг Махтумқули номидаги ширкат хўжалиги 6-бўлимида яшайди. Унинг оиласи ижтимоий ночор оилалардан бири. Ярми битган иморатга кўчиб ўтганига 10 йилдан ошган бўлса-да, ҳали ҳам уни битира олгани йўқ. Оиланинг бор-йўқ бойлиги эса тўртта қорамоли эди. Улар сигирлар сутини сотиб, тирикчлик қиларди.

Т.Нурматовнинг сўзларига қараганда, ўтган йилнинг 22 сентябрида ўғли Сардорбек молларини чегара яқинида боқиб юрганида туркман аскарлари Туркманистон ҳудудига ҳайдаб кетган. Улар сигирларни қайтариб беришдан бош тортган. Сигирларни қайтариб олиш учун тўрт ой давомида турли ташкилотларга, жумладан, участка инспекторига, маҳалла фуқаролар йиғини раисига, Туркманистондаги ҳарбий қисмга бир неча марта мурожаат этган. Лекин натижа чиқмаган. Икки марта Тошҳовуз шаҳрига бориб келган. Бу ерда уни қабул қилишмаган.

Т.Нурматовнинг таъкидлашича, узоқ уринишлардан ҳеч қандай натижа чиқмагач, туркман аскарининг автоматини тортиб олишга қарор қилган. Автоматни ҳовлисига олиб келиб, яшириб қўйган. Участка инспектори ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси келганида сигирлари қайтарилмагунча, автоматни ҳам ҳеч кимга бермаслигини айтган. Шовот тумани ҳокими шахсан уйига келиб, сигирларни қайтариб олиб беришга ваъда бергачгина автоматни бериб юборган. Лекин сигирларини ҳали ҳам қайтариб олгани йўқ.

“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамиятининг вилоят бўлими раиси Қаландар Самандаровнинг билдиришича, сўнгги вақтларда туркман аскарлари томонидан хоразмликларнинг молларини ҳайдаб кетиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Ҳозир 30-40 та қорамол ҳайдаб кетилгани ҳақида маълумотлар бор.
XS
SM
MD
LG