Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:12

Янги қарорда қарздорларга жиддий чора кўрилишини белгиланган


Тўлқин Ўзбекистон Президентининг 2005 йил 12 февралда эълон қилинган қарори “Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” деб номланади.

Мазкур қарорда Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Тарифлар ва уй-жой коммунал хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотлар дастури бажарилиши мониторингини олиб бориш республика комиссияси ташкил этилиши белгинган.

Комиссиянинг асосий вазифаси эса коммунал хизматларнинг рақобат бозорини шакллантиришга кўмаклашиш, хизматлар учун тарифларнинг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик кабилар экани кўрсатиб ўтилган.

Қарорда ёзилишича, коммунал хизматлар учун ўз вақтида ҳақ тўламаган истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш ўрнатилган тартибда тўхтатилади. Масалан, электр энергияси учун ҳақ тўланмаса, истеъмолчи манбадан узиб қўйилади.

Иқтисодиёт вазирлиги уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Жўрабек Йўлдошевнинг сўзларига қараганда, қарорда коммунал хизматлар учун ҳозир мавжуд тарифни камайтириш кўзда тутилмаган. Балки коммунал хизмат инфратузилмалари янгиланаётганда уларнинг тўловларга таъсир кўрсатмаслиги, арзонлиги ва узоқроқ фойдаланиш имкониятлари инобатга олиниши белгиланган.

Қарорда бўш турган эгасиз уй-жойларни бир ой муддатда аниқлаш, ҳисоблаш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқилиши ҳақида гап боради.

“Бўш ётган эгасиз уй-жойлар аниқланганида уларни белгиланган тартибда давлат мулкига ўтказиш учун судга мурожаат этиш мақсадида уларни ҳисобга олиб қўйиш таъминлансин”, - дейилади қарорда.

Ж.Йўлдошбековнинг билдиришича, эгасиз уй-жой деганда қандай хонадонлар тушунилиши бу тўғрида низом ишлаб чиқилгандан кейин аниқ бўлади.

Қарорда коммунал хизматлар ва уй-жойдан фойдаланиш харажатлари учун 6 ойдан ортиқ ҳақ тўламаган мулкдорлар жавобгарликка тортилиши, уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги амалдаги барча қонуний ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқ қайта кўриб чиқилиши ва бу борада таклифлар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилиши лозимлиги таъкидланган.
XS
SM
MD
LG