Линклар

logo-print

Бейрутда БМТ мутахассислари Рафик Ҳаририйнинг ўлдирилиши юзасидан тергов бошлади


Эслатиб ўтамиз¸ Ливаннинг собиқ Бош вазири Рафик Ҳаририй 14 феврал куни Байрут марказида содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлган эди.
Ливан мухолифати Ҳаририй ўлимида Сурияни айбламокда.
БМТ мутахассислари гуруҳининг раҳбари Питер Фитцжеральд холис ва профессионал тергов олиб боришга ваъда қилди:
— Биз Ливан президентининг тергов ишларида кўмак бериш ҳақида БМТ Бош котибига ваъда бергани учун миннатдормиз. Мен Ливан ҳукумати билан ҳамкорлик ўрнатилиши ва воқеани ўрганиш борасида маълумот алмашиб турилишига умид қиламан, — деди Питер Фитцжеральд.
Тергов натижалари БМТ Бош котиби Кофи Аннанга етказилади.
XS
SM
MD
LG