Линклар

БМТ Бош котиби Кофи Аннан Сурияни Ливандан ўз қўшинларини олиб чиқишга чақирди


Аннанга кўра¸ Сурия бу ишни жорий йилнинг апрел ойига қадар бажармоғи лозим. Маълумки¸ апрель ойида Сурия БМТ Хавфсизлик кенгаши олдида ҳисобот беради.
«Ал-Арабия» телеканалига берган интервьюсида Кофи Аннан, жумладан бундай деди:
— Мен уларни ўз мажбуриятларини бажариши учун барча чораларни кўришга чақираман. Шунда мен бу ҳақда Хавфсизлик кенгашига баёнот беришим мумкин бўлади ва қўшимча чораларни қўллашга эхтиёж қолмайди. Агар улар ҳеч нарса қилмаса, кенгаш қўшимча чора қўллаши мумкин, — деди БМТ Бош котиби Кофи Аннан.
Аммо кейинрок БМТ вакили Аннанинг Сурия ўз қўшинларини Ливандан олиб чиқиши учун ҳеч қандай муддат белгиламагани, унга қарши санкция қўллашга ҳам чақирмаганини таъкидлади.
Пайшанба куни расмий Дамашқ Ливандаги қўшинларини Сурия чегараси ёнига кўчиришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG