Линклар

logo-print

Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида «парранда гриппи» муаммоларига бағишланган минтақавий конференция бўлиб ўтди


Осиёда тарқалиб бораëтган мазкур касаллик туфайли 46 киши ҳаётдан кўз юмди.
Форум иштирокчилари касалликнинг тарқалишига қарши ҳамкорликда кураш олиб боришга келишиб олди.
2003 йил охиридан буён «парранда гриппи» туфайли Осиёдаги товуқ фермаларида миллионлаб жўжалар нобуд бўлди. Айни дамда бу касалликдан одамларнинг ҳам зарар кўргани қайд этилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларига кўра, вирус ўзгариб бориш хусусиятига эга ва шу боис миллионлаб одамлар ҳаёти учун хавфлидир.
XS
SM
MD
LG