Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:52

Коммунал хизматлар баҳоси яна оширилди


Зикрилло Ишонч Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб Ўзбекистонда иситиш тизими ва иссиқ сувга белгиланган коммунал тўлов баҳоси сезиларли даражада оширилди.

Тошкентдаги Мирзо Улуғбек тумани “Иссиққувват” ташкилоти ходимининг сўзларига қараганда, 1 февралдан иситиш тизимида бир квадрат метр учун тўлов 146 сўм (ўтган йилнинг сентябридан шу пайтгача 114 сўм эди) этиб белгиланди. Иссиқ сув учун тўлов эса киши бошига 1565 сўмдан 1924 сўмга кўтарилди.

Коммунал хизмат учун тўловларнинг оширилиши сабаблари ҳақида Молия вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, “Тошиссиққувват” ташкилотларидан жавоб олишнинг иложи бўлмади.

Мустақил кузатувчи Комрон Алиевнинг таъкидлашича, коммунал хизматлар баҳоси бундан кейин ҳам ошиб боради. Чунки Президент қарорига мувофиқ бу хизматларнинг давлат томонидан дотация қилиниши 2006 йилга келиб бутунлай тўхтатилади ва аҳоли барча хизматлар учун юз фоиз ҳақ тўлай бошлайди.
XS
SM
MD
LG