Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:40

Қотил 17 йилга қамалди


Турғунбек Хабарларга кўра, 23 февраль куни Андижон вилояти жиноят ишлари судида 2004 йил 18 сентябрда қотиллик содир этишда айбланаётган икки фуқаро - Сирожиддин Ҳакимов ва Ниёзбек Алиев устидан ҳукм ўқилган.

Суд С.Ҳакимовни 17 йилга озодликдан маҳрум этди. Ҳукмда айтилишича, у вилоят ҳокимининг котибаси бўлиб ишлаган Раъно Мусаввировани ўлдирган. Қотил ўз айбини тан олган.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, С.Ҳакимов 9 йилдан ортиқ Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган Умматали Шамсиевнинг ўғлидир.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдуғофир Дадабоевнинг сўзларига қараганда, ўтган йил 17 сентябрда марҳума Р.Мусаввированинг туғилган куни бўлган. Шу куни С.Ҳакимов ва Н.Алиев уни машинага мажбуран ўтирғизиб, Наманган вилояти Норин туманидаги “Ғалаба” ширкат хўжалигига олиб борган. Тахминан тунги соат бирларда С.Ҳакимов тан жароҳати етказган ҳолда Р.Мусаввировани зўрлаган. Шундан кейин зўравонлар уни ўлдириб, жасадни Норин дарёсига ташлаган. Марҳумнинг бошини эса Хўжаобод туманидаги адирга олиб келиб, кийим-бошига ўраган ҳолда ёқиб юборган. Суд тиббий экспертизаси жасадда 17 та жароҳат борлигини аниқлаган.

2004 йил декабрь охирларида қотиллар устидан ёпиқ суд жараёни бошлангани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Қотиллик ҳақида эса маҳаллий матбуотда шу пайтгача бирор маълумот эълон қилингани йўқ.

Суд жараёни ҳақида расмий маълумот олишнинг иложи бўлмади. Норасмий манбаларнинг билдиришича, судланувчилар Жиноят кодексининг бешта моддаси бўйича айбланган.

Ўзини таништиришни истамаган адвокатнинг фикрича, вилоят собиқ прокурорининг ўғли С.Ҳакимов қамоқда 17 йил ўтирмаслиги мумкин. Ўзидан 7 ёш катта аёлни зўрлаб, жасадини дарёга оқизган, бошини эса 60 километр узоққа олиб бориб, ёқиб юборган 21 ёшли бу кимса амнистиялар асосида яна 3-4 йилдан кейин озод этилиши эҳтимоли бор.
XS
SM
MD
LG