Линклар

logo-print

Мустақиллик жонкуяри вафот этди


“Бирлик халқ ҳаракати” партиясининг Наманган вилоятидаги фаол аъзоларидан бири, Ўзбекистон мустақиллиги учун олдинги сафларда туриб курашган Маликжон Отахонов 28 февраль куни 72 ёшида вафот этди.

М.Отахонов узоқ йиллар давомида бугунги кунда партия сифатида фаолият кўрсатаётган “Бирлик” халқ ҳаракатининг Наманган шаҳри бўлимини бошқарган. Ўтган асрнинг 80-йиллари охири 90-йиллари бошларида М.Отахонов у мустақиллик учун курашчиларнинг олдинги сафларида эди.

Марҳум билан узоқ йиллар билан сафдош бўлган Собитхон Устабоевнинг сўзларига қараганда, М.Отахоновнинг вафот этиши вилоятдаги демократик кучлар учун катта йўқотишдир.
XS
SM
MD
LG