Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:37

Тажриба яхши-ку, ундан фойдаланиш масаласи чатоқ


Озодбек 25-26 февраль кунлари “Freedom house” ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан маҳаллий журналистлар учун ўқув машғулотлари ўтказилди.

Миссури журналистика мактаби профессори, тажрибали журналист Фил Брукс машғулот иштирокчиларига Америка журналистикаси тарихи, унинг жамиятни демократиялаштиришдаги ўрни, оммавий ахборот воситаларига жамоатчиликнинг муносабати каби мавзуларда маърузалар ўқиди.

Тренинг иштирокчилари бу машғулотлардан кўп ижобий тажриба олгани олгани, бироқ бу тажрибадан Ўзбекистонда фойдаланиш муаммо эканини таъкидлади.

Эътиборлиси шундаки, журналистларга қандай ишлашни ўргатаётган “Freedom house” ваколатхонасининг кейинги пайтлардаги фаолияти кўплаб инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва мамлакатда ишлаётган хорижий матбуот вакилларининг эътирозига сабаб бўляпти.

Демократик ташаббуслар маркази раҳбари Искандар Худойбергановнинг сўзларига қараганда, ҳақиқатан ҳам бу ташкилот анча ўзгариб қолган. Буни “Freedom house” Ўзбекистондаги мухолифатдаги партиялар билан ишлашдан қочишга уринаётганида ҳам кўриш мумкин.

“Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари билан ишлаш қийин. Менимча, “Freedom house” ҳукумат билан келишиб ишлашга мажбур бўлмоқда”, - деди И.Худойберганов.

И.Худойбергановнинг айтишича, “Freedom house” ўз фаолиятини бошлаган илк вақтларда яхши ишлаган. Унинг яна қайтадан жонланиши учун етарли имкониятлари мавжуд.
XS
SM
MD
LG