Линклар

Калифорнияда Америка киноакадемиясининг Оскар мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.


Голливуднинг олий мукофоти боксчи аёл ҳақидаги “Миллион долларлик қизалоқ” фильмига берилди.
Филмга режиссёрлик қилган ва унда асосий роллардан бирини ижро этган Клинт Иствуд энг яхши режиссёр номинацияси бўйича ҳам мукофотга сазовор бўлди.
“Бу жуда ажойиб воқеа бўлди. Филмни яратиш учун 37 кун вақт ҳамда яхши ёғланган мотор керак. Бу мотор суратга олиш гуруҳи ва актёрлардир. Уларнинг кўпчилигини сиз биласиз, албатта”, - деди Иствуд мукофотни қабул қилар экан.
Энг яхши аёл роли номинациясида “Миллион долларлик қизалоқ” филмида бош ролни ижро этган Хиллари Свонк Оскар соҳиби
бўлди.
Режиссёр мартин Скорсезенинг “Авиатор” номли филми беш номинация бўйича Оскар олди.
Энг яхши эркак роли номинацияси бўйича Америка киноакадемияси мукофотига “Рэй” филмида бош ролни ижро этган Жэмми Фокс сазовор бўлди.
XS
SM
MD
LG