Линклар

logo-print

Ватикан Рим Папаси Иоан Павел Иккинчи соғаяётгани ҳақида маълум қилди. Ватиканнинг баёнотида айтилишича, Папа овқат емоқда ҳамда муолажалар олмоқда.


Ватикан матбуот котиби Жоакин Наварро Валлс Папа касалхонада қанча вақт қолиши ноаниқ эканини баён қилди.
Папа аҳволи ҳақидаги кейинги маълумот, деди Ватикан вакили, 3 март куни берилади.
Рим Папаси нафас йўллари шамоллашидан азият чекаётган эди. Унинг нафас олиш муаммоларини енгиллаштириш учун ўтган пайшанба куни жаррохлик операцияси ўтказилди.
Охирги бир ой давомида Папа иккинчи бор касал бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG