Линклар

logo-print

Россия Президенти Владимр Путин олти нафар Ички ишлар вазири ўринбосарларини ишдан бўшатди.


Бугун эълон қилинган Кремл баёнотида ишдан бўшатилган ички ишлар расмийлари орасида вазирликнинг иқтисодий ва солиқ жиноятлари билан кураш бўлими ҳамда ички текширувлар бўлими бошлиқлари ҳам борлиги айтилади.
Баёнотда юқори лавозимли мулозимлар нима сабабдан ишдан бўшатилгани маълум қилинмаган.
Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилишича, ишдан бўшатишлар Ички ишлар вазирлигини қайта ташкил этиш билан боғлиқ. Эхо Москви радиоси ишдан озод этилган расмийлар орасида Сергей Шадрин борлигига эътибор қаратди. Шадрин Уралдаги Благовешенск шаҳарчасида ўтган йили ички ишлар томонидан йўл қўйилган куч ишлатиш ва зўравонликлар юзасидан олиб борилаётган тергов ишларига раҳбарлик қилаётган эди.
Путин иккита янги вазир ўринбосарини тайинлади.
XS
SM
MD
LG