Линклар

Бишкекда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти якшанба кунги Қирғизистон парламент сайловлари юзасидан дастлабки хулосасини эълон қилди.


Қирғизистондаги ЕХҲТ кузатувчилари миссиясига етакчилик қилган Киммо Килюнен кеча бўлиб ўтган овоз бериш мамлакатда бундан олдин ўтказилган сайловларга нисбатан кўра рақобатлироқ тарзда ўтганини қайд этди. Аммо шу билан биргаликда, деди ЕХҲТ миссияси раҳбари, овозларни сотиб олиш, номзодларни рўйҳатдан ўчириш, оммавий ахборот воситаларига босим ўтказиш ҳамда сайловчилар ва номзодлар томонидан суд ва сайлов органларига ишончсизлик билдирилиши ҳолллари ижобий ўзгаришларга путур етказди.
Айни пайтда, Бишкекда 450ка яқин киши иштирокидаги намойиш бўлиб ўтда. Намойишда иштирок этган мухолифат етакчиси Топчибек Турғуналиев Қирғизиситон Президенти Асқар Ақаевни ҳамда сайловлардан олдин мустақил газета ва Озодлик радиосини ёпиб қўйган, унинг таъбири билан айтганда, Ақаев малайларини танқид остига олди.
“Энди эса Ақаев ва унинг малайлари МСН газетаси ва Озодлик радиосини ёпиб қўймоқда”, - деди мухолифат вакили.
Жалалобод вилоятининг Нукен туманида норозилик намойишида иштирок этган 5 мингга яқин одам Қайран Эл мухолифт партияси етакчиси Дурунбек Содирбоевни қўллаб-қувватлашини билдирди. Дурнбек Содирбоев кеча бўлиб ўтган сайловларда иккинчи ўринни эгаллади.
Якшанба кунги сайловлар парламентдаги 75 ўриндан ярмининг ҳам эгасини аниқлаб бермади. Бўш қолган ўринлар учун сайловлар иккинчи босқичи 13 мартга белгиланди.
XS
SM
MD
LG