Линклар

logo-print

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кеча Тожикистонда бўлиб ўтган парламент сайловлар халқаро меъёрларга мос келмагани ҳақида баёнот берди.


Бу ҳақда бугун Душанбеда сайловларни кузатган ЕХҲТ миссияси раҳбари Петер Эйхер гапипрди.
“27 феврал куни Тожикистонда ўтказилган сайловлар демократик сайловлар борасидаги ЕХҲТ ҳамда бошқа халқаро стандартларга мос келмади”, - деди кузатувчи.
Эйхернинг айтишича, ЕХҲТ кузатувчилари қайд этган қонунбузарликлар орасида округ сайлов комиссиялари таркибида мухолифат вакиллари сонининг камлиги ҳамда баъзи ҳолларда натижаларни қалбакилаштириш ҳоллари бўлган.
Айни пайтда, сайловларда иштирок этган бешта мухолиф партия сайлов натижаларини бекор қилиш ва уларни қайтадан ўтказишни талаб қилувчи мурожаатномани имзолади.
Мухолиф партиялар ўз номзодларини рўйҳатдан ўтказиш ҳамда сайловолди кампанияси давомида сайловчилар билан учрашишда қийинчиликларга учрагани ҳақида маълум қилди.
XS
SM
MD
LG