Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:24

Вазирлик ўқитувчиларга қандай кийиниш кераклигини кўрсатди


Феруза Яқинда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқитувчиларининг иш тартиби ва кийиниш маданияти меъёрларига оид янги буйруқ қабул қилди.

Вазирликнинг таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Намоз Рўзиқуловнинг “Озодлик” мухбирига билдиришича, бу буйруқ ўқитувчининг фаоллигини, масъулиятини ошириш мақсадида қабул қилинган. Унда ўқувчиларда юз берадиган баъзи физиологик ўзгаришлар, ўқувчи ва ўқитувчи ўртасидаги ёш тафовутлари ҳисобга олинган ҳолда ўқитувчиларнинг кийиниш меъёрлари кўрсатилган.

“Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган ўқитувчилар Халқ таълими вазирлигининг бу буйруғи ўзлари учун анча эриш туюлаётгани, иш ҳақи тўғрисида бир оғиз гапирилмасдан турли янги талаблар қўйилаётганини таъкидлади.

“Иш тартибини белгилаш баъзи муаллимларга тўғри келмайди. Масалан, ҳафтасига икки кун дарс ўтадиган ўқитувчилар бор. Энди улардан ҳам эрталаб 9 дан 6 тага иш жойида бўлиш талаб қилиняпти. Ўқитувчи очиқ рангли кофта ва тўқ рангли юбка кийсин, деган гаплар бўляпти. Ўқитувчиларни ҳам милиционер ёки кўча фаррошларига ўхшаб бир хил кийинишга ундашга ўхшайди бу”, - деди муаллимлар.

Вазирлик ходими Н.Рўзиқулов эса бу қарорни ўқитувчилар, ўқувчилар ва ота-оналар қўллаб-қуватлаётгани ҳақида ишонч билан гапирди. Унинг айтишича, бу буйруқ Ўзбекистон ҳукумати, қолаверса, халқ ажратаётган маблағлар эвазига мактабларда яратилаётган замонавий шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиш, таълим сифатини оширишга қаратилган.

Н.Рўзиқуловнинг билдиришича, мактабларни ривожлантиришга қаратилган миллий дастурни амалга ошириш учун 1 триллион 200 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Бу маблағнинг 95 фоиздан кўпроғи давлат бюджетидан ажратилиши белгиланган.
XS
SM
MD
LG