Линклар

logo-print

Интерпол бош қароргоҳи жойлашган Франциянинг Лион шаҳрида биотерроризм таҳдидига бағишланган биринчи халқаро анжуман иш бошлади.


Анжуманда дунёнинг 120 давлатидан келган полиция бошлиқлари, терроризмга қарши курашиш бўйича мутахассислар ва соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари иштирок этмоқда.
Икки кунлик анжуман давомида унинг қатнашчилари бошқа масалалар қатори 2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши террор ҳужумлари уюштирилганидан кейин террорчиларнинг мамлакатда куйдирги касаллигини тарқатиш йўлидаги уринишлари ҳамда 1995 йилда Токио метросида амалга оширилган газ ҳужуми ўрганилади ва таҳлил этилади.
XS
SM
MD
LG