Линклар

Бугун Лондонда Фаластин хавфсизлик кучлари ва сиёсий ташкилотларини ислоҳ қилишга бағишланган бир кунлик халқаро анжуман бўлиб ўтди.


Яқин Шарқ тинчлик жараёнига ҳомийлик қилаётган АҚШ, Европа Иттифоқи, Россия ва БМТ Фаластин раҳбариятини Тел Авивда содир этилган бомба ҳужумига масъул шахсларни топиб жазолашга чақирди.
Бугун эрталаб Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос анжуман қатнашчиларига ҳукумат хавфсизлиги билан боғлиқ вазиятни яхшилашда Исроил билан яқиндан иш олиб бораётганини билдирди:
“Фаластин халқи ва раҳбарияти дунёга, айниқса, қўшнимиз бўлган исроилликларга, хавфсизлик масаласида елкама-елка туриб, 100 фоиз бирга ишлаш ниятида эканини аниқ билдирди. Шунинг учун биз ўз кучимизни кўчаларга жойлаштирдик”, - деди Фаластин раҳбари.
Лондон анжуманида 20дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
XS
SM
MD
LG