Линклар

logo-print

Бугун Украина Президенти Виктор Юшченко 2000 йилда журналист Георгий Гонгадзени ўлдирган қотиллар ҳибсга олинганини маълум қилди.


Айни пайтда, Юшченко собиқ Президент Леонид Кучмани ушбу жиноий ишни яширганликда айблади. Бугун Киевда бўлиб ўтган матбуот конференциясида сўзлаган Юшченко Гонгадзе ўлдирилиши юзасидан олиб борилаётган жиноий иш ечимини топганини билдирди. Украина раҳбарига кўра, Гонгадзени ўлдирган қотиллар ҳибсга олинган ва улар ҳозирда кўрсатма бермоқда. Юшченко қанча одам қўлга олинганини айтмади.
XS
SM
MD
LG