Линклар

Украина Бош прокурори Святослав Пискун журналист Георгий Гонгадзе ўлдирилишига алоқадорликда гумон қилинган икки шахс қўлга олинганини тасдиқлади.


Киевда бўлиб ўтган матбуот конференциясида Пискун 2000 йил охирида Гонгадзе қандай ўғирлангани ва унинг ўлдирилиши тафсилотлари маълум бўлганини билдирди. Бош Прокурор ҳибсга олинганларга жиноий айблов эълон қилинмагани учун уларнинг исмини ошкор қилмади:
“Жиноий айблов эълон қилинмагунича, қўлга олинган шахслар кимлиги ошкор этилмайди”, – деди Святослав Пискун.
Украина Бош прокурори ҳозирда АҚШда яшаётган Микола Мелниченкони мамлакатга қайтишга чақирди. Мелниченко Украина собиқ Президенти Леонид Кучманинг қўриқчиси бўлган ва у журналист Гонгадзенинг ўлими билан боғлиқ суҳбатларни аудио тасмасига ёзиб олиб, уни оммага ошкор қилган. Леонид Кучма ўзининг Гонгадзе ўлдирилишига алоқадор эмаслигини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG