Линклар

logo-print

Ироқда исёнчилар собиқ Президент Саддам Ҳусайн ва унинг ҳукумати аъзоларини суд қиладиган махсус трибунал ҳакамини отиб ўлдирди.


Ички ишлар вазирлиги вакилига кўра, Барвез Муҳаммад Маҳмуд ва унинг ўғли трибунал адвокати Ариан Барвез ал-Мервани сешанба куни Бағдодда ў уйидан ишга кетаётган пайтда отиб ўлдирилган.
Шунингдек, бугун пойтахтдаги Ироқ армияси базаси ташқарисида худкуш ҳужумчи машинага ўрнатилган бомбани портлатди. Бунинг оқибатида камида олти аскар нобуд бўлди 25 ҳарбий яраланди. Тахминан бир соатдан кейин армия текширув пунктида содир этилган шунга ўхшаш портлашда ироқлик тўрт аскар нобуд бўлди.
Айни пайтда, бугун Рамади шаҳрида АҚШ аскарлари ва исёнчилар ўртасида тўқнашув юз берди. Отишмада АҚШ аскарлари талафот кўрмади.
XS
SM
MD
LG