Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:26

Қашқадарё касалликлар гирдобида


Фирдавс Сўнгги йилларда қашқадарёлик тиббиёт ходимларининг грипп, бруцеллёз, ичтерлама каби ўткир юқумли касалликларга қарши курашга жиддий эътибор қаратишига тўғри келяпти.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси шифокори София Нуруллаеванинг сўзларига қараганда, ҳозир беморларда грипп касаллиги анча оғир кечяпти. Бунга кишилар организмида иммуннобиологик ҳолат пасайиши сабаб бўляпти. Иммунобиологик ҳолат пасайишига эса иқтисодий етишмовчилик туфайли меъёрида овқатланмаслик, бунинг оқибатида организмнинг қувватсизланиши сабабдир. Айни пайтда вилоятда камқонлик касаллиги кенг тарқалган. Камқонлик эса кишиларнинг бошқа касалликларга чалинишга мойиллигини оширади.

Баъзи манбалар вилоятда хавфли касалликлар ҳам кўпайиб бораётганини маълум қилмоқда. Асосан чорва моллари маҳсулотлари орқали юқадиган бруцеллёз шулар жумласидандир.

Вилоят ветеринария бошқармаси бошлиғи Ўктам Муродовнинг таъкидлашича, ҳозир Қашқадарёда бруцеллёз бўйича вазият анча яхши. Касаллик ўчоқлари дарҳол аниқланиб, тегишли чоралар кўрилмоқда. Чора моллари эмланяпти.

У аниқ маълумотлар беришни истамади.

Мустақил кузатувчи Исмоил Раҳмонқулов “Озодлик” мухбири билан суҳбатда реал воқелик ва расмийларнинг фикрлари бир-бирига тўғри келмаслигини билдирди.

Унинг айтишича, амалда бруцеллёзга қарши кураш бўйича ҳеч иш қилинаётгани йўқ. Айниқса, шахсий қорамоллар назоратдан четда қолиб кетяпти.

Сўнгги йилларда Қашқадарёда бўқоқ касаллиги ҳам кенг тарқалган. Маълумотларга кўра, 2004 йилда вилоят аҳлининг 20 фоизи тиббий кўрикдан ўтказилганда уларнинг тенг ярмида шу касаллик аломатлари борлиги аниқланган. Қашқадарёдаги туғиш ёшидаги аёлларга йодид ҳапдорисини текин тарқатиш учун 87 миллион сўм зарур. Бу маблағни берадиган мард эса топилмаётир.

Маълум бўлишича, вилоятнинг айрим туманларида, жумладан, Шаҳрисабзда ичтерлама касаллиги бўйича эпидемиологик ҳолат юзага келган.
XS
SM
MD
LG