Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:13

Ўзбекистон Афғонистон билан алоқалар ривожланишидан манфаатдор


Зикрилло Ишонч Афғонистон Президенти Ҳомид Карзайнинг катта маслаҳатчиси, молия вазири Ҳидоят Амин Арсала бошчилигидаги мазкур мамлакат делегацияси Ўзбекистонга ташриф билан бўлди.

Молия вазирига турли ташкилотлар раҳбарлари ва афғонистонлик ўттизга яқин ишбилармон ҳамда тадбиркор ҳамроҳлик қилди.

Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдул Самаднинг сўзларига қараганда, ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш, Афғонистонни тиклашда ҳамкорлик қилиш бўлган. Делегация аъзолари илғор тажрибаларни ёйишга бағишлаган бизнес форумда ҳам иштирок этган.

Афғонистонлик кузатувчи Саидамир Задроннинг таъкидлашича, бизнес форумда томонлар ўзаро иқтисодиёт, савдо, транспорт, божхона, транзит соҳаларидаги алоқаларни яхшилаш масалалари муҳокама қилинган. Тадбирда Ўзбекистон томони Афғонистондаги йўллар халқаро андозаларга мос равишда қурилиши ва хавфсизликка асосий эътибор қаратган. Шундай шароитлар яратилганда Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари етказиб берилиши мумкинлигини билдирган.

Сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошевнинг айтишича, Ўзбекистон шимолий қўшнилар ва қисман Тожикистон билан чегарада муайян муаммоларга эга бўлгани сабабли Афғонистон билан алоқаларни яхшилашга уринмоқда. Бу алоқаларнинг ривожланиши Ўзбекистон учун жуда ҳам фойдали. Мамлакат жанубий қўшнисига қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларини ривожлантиришда ёрдам бера олади.
XS
SM
MD
LG