Линклар

Бишкекда мухолифат етакчиси Роза Ўтунбоева квартирасининг айвонида портлаш содир бўлди.


Мазкур воқеа юзасида тергов олиб бораётган мутахассислар Ўтунбоева хонданининг айвонида қўл гранатаси портлаган, деб хулоса қилди.
Ўтунбоеванинг айтишича, унинг квартирасида таъмирлаш ишлари бораётгани учун портлаш пайтида у ерда ҳеч ким бўлмаган.
У портлашни қирғиз расмийларидан юборилган ишора, дея баҳолади.
“Менимча, бунда ҳукуматнинг мухолифатга бўлган муносабатини кўрса бўлади. Бу мамлакатда нафақат матбуот, балки демократия ҳам хавф остида. Лекин биз уни қўлдан бермаймиз”, - деди Ўтунбоева.
Мухолифат етакчичи Ўтунбоева Қирғизистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири. Ўтган якшанба куни ўтказилган парламент сайловларида расмийлар уни қатнашиш имконидан маҳрум этган эди.
Президент маъмуриятининг матбуот котиби Абдил Сегизбоев ҳукумат портлашга алоқадор эмаслигини ва милиция воқеа юзасидан тергов олиб бораётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG