Линклар

logo-print

БМТнинг Тожикистондаги вакили ўтган якшанба куни мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайловлари Тожикистон демократиянинг дастлабки босқичидалигини кўрсатишини айтди.


Шунингдек, БМТ вакили Владимир Сотиров Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг сайловлар халқаро демократик стандартларга мос келмагани ҳақидаги баҳоси хавотир туғдиришини айтди.
“Сайлов жараёнида қонунлар бузилгани бизда хавотир туғдирмоқда. Лекин шу билан биргаликда мазкур сайловлар 2000 йилдаги сайловлардан бери тинч вазиятда ўтаётган биринчи сайлов эканини ҳам инобатга оламиз”, - деди БМТ вакили.
XS
SM
MD
LG