Линклар

Озарбайжон ички ишлар идоралари “Монитор” журнали бош муҳаррири Элмар Ҳусаиновнинг ўлдирилиши юзасидан терговларни давом эттирмоқда.


Ҳусаинов кеча кечқурун ўзининг Бокудаги уйида отиб ўлдирилган. Хабар қилинишича, уни отган шахс қочган, полиция воқеа жойидан ўқ овозини пасайтирадиган мосламали тўппончани топган.
Боку шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи Мухаррам Алиев тергов барча тахминлар, жумладан буюртма қотиллик тахминини ҳам текшираётганини маълум қилди.
Ҳусаинов ўзи раҳбарлик қилган журналда чоп этган мақолалар туфайли расмийлар томонидан бир неча марта суд қилинган.
Халқ Фронти мухолиф партияси етакчиси Али Керимли Озодлик радиосига берган интервюсида мазкур қотиллик давлат томонидан амалга оширилган, деб айтди.
“Элмар Ҳусаинов давлат террорининг қурбони бўлди. Буни ҳамма билиши ва буни айтишдан қўрқмаслиги керак. Биз ҳукуматни жиноятчиларни топишга ёхуд истеъфо беришга мажбур қиламиз”, - деди мухолифат етакчиси.
Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик вазирлиги ҳамда Бош прокуратура қотилликдан сиёсий мақсадларда фойдаланмасликка чақирди.
XS
SM
MD
LG