Линклар

Индонезияда мусулмон руҳонийси Абу Бакр Башир икки ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди.


Башир 2002 йилги Бали портлашларига элтган фитнага алоқадорликда айбланди.
АҚШ ва Австралия ҳукуматлари қамоқ муддатининг қисқа эканидан ҳафсаласи пир бўлганини баён қилди.
Австралия ташқи ишлар вазири Александр Даунер ҳам шунга ўхшаш муносабат билдирди.
“Баширга икки ярим йил қамоқ муддати берилди. Бироқ қамоқ муддатидан у ҳибсда ўтказган 10 ойнинг олиб ташланишини ҳисобга олсак, бу жуда ҳам қисқа жазо муддати бўлиб қолади”, - деди Австралия расмийси.
Жакартада ўтказилган судда 66 яшар Баширдан бир нечта жиддий айбловлар олиб ташланди. Улар орасида Бали портлаши ва 2003 йилда 12 кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган Жакартадаги Марриот мехмонхонасидаги портлашни ташкил этганлик айблари бор.
XS
SM
MD
LG