Линклар

Украина собиқ Ички ишлар вазири Юрий Кравченко ўлиги ўз уйидан топилди


А.Арал Кравченконинг айни шу куни журналист Георгий Гонгадзе ўлими бўйича олиб борилаëтган тергов жараëнида гувоҳлик бериши кутилаëтган эди. Украина Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Инна Киселнинг айтишича¸ дастлабки тахминга кўра¸ Кравченко Киев ташқарисидаги уйида ўз жонига ўзи қасд қилган. Бундан икки кун олдин Бош прокурор Святослав Пискуннинг билдиришича¸ терговчилар журналист Георгий Гонгадзе ўлимига алоқадор тўрт кишини аниқладилар.

Ҳукуматга қарши мақолалари билан танилган Гонгадзе 2000 йилнинг сентябрида пойтахтдан ўғирлаб кетилган эди. Кейинроқ унинг бошсиз жасади Киев ташқарисидаги ўрмондан топилди.

Гумон этилаëтган Гонгадзе қотилларидан икки киши Кравченко бошқарган Ички ишлар вазирлиги ходимлари бўлган. Кравченко 1995 - 2001 йиллар мобайнида айни вазирликда вазир вазифасини бажарган.

Гонгадзенинг ўлими ўша пайтдаги Президент Леонид Кучмага қарши норозиликларни келтириб чиқарди. Бу норозиликлар бир неча ой давом этди. Мухолифат Кучмани Гонгадзе ўлимига алоқадорликда айблади.

Бу айбловлар Кучманинг собиқ тансоқчиси Микола Мелниченко томонидан ошкор этилган сирли сўзлашувлардан кейин ўз тасдиғини топгандай бўлди. Кучманинг Мелниченко томонидан яширин тарзда ëзиб олган сўзлашувларидан маълум бўлишича¸ президент Гангадзе ўлимига бевосита алоқадор. Овоз ëзиш тасмасининг айримларига Кучма билан Кравченко ўртасидаги сўзлашувлар ëзиб олинган.

Ҳақиқий деб даъво этилган шундай магнит тасмалардан бирида Кучма Кравченкога журналистга қарши чора кўриш ҳақида бўйруқ беради. Бунга жавобан Кравченко Кучма нимани истаса бажаришини айтади.

Кучма: Анаву грузин...
Кравченко: Яхши¸ мен... биз ишлаймиз. Шундай...
Кучма: Мен уни топинг деяпман¸ уни чиқариб ташланг. Чеченларга топширинг уни.
Кравченко: Бу тўғрида ўйлаб кўрамиз. Шундай қиламиз...
Кучма: Уни ҳайданг¸ ечинтиринг¸ иштонсиз қилиб қўйинг¸ қўйинг у шундай қилиб ўтирсин.
Кравченко: Бўпти¸ шундай қиламан.Улар менга бугун хабар бердилар. Биз вазиятни ўрганаяпмиз¸ у қаерга боради¸ қандай боради. Биз буни бир оз кўпроқ ўрганишимиз керак¸ бўйруқни бажарамиз. Ҳозир қўлимда тоғни урса толқон қиладиган гуруҳ бор. Улар нима истасангиз бажаради.

Бу Мелниченко томонидан асл деб даъво этилаëтган тасмадаги Кучма билан Кравченко ўртасида бўлиб ўтган сўзлашувнинг бир парчаси эди.

Кучма Гонгадзе ўлимига алоқаси борлигини рад қилиб келмоқда. Унинг бу масалада қўли борлиги ҳақида ҳозирча якуний қарорга ҳам келингани йўқ.

Украина Президенти Виктор Юшченко фикрича¸ Гонгадзе ўлими бўйича олиб борилган тергов Кравченко ўлимига сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Юшченко мамлакат Бош прокурори ва Ички ишлар вазирига Кравченко ўлими юзасидан тергов олиб боришни шахсан ўз зиммаларига олишни буюрди.
XS
SM
MD
LG