Линклар

Украина собиқ Ички ишлар вазири Юрий Кравченко ўлиги ўз уйидан топилди.


Кравченконинг айни шу куни журналист Гонгадзе ўлими бўйича олиб борилаëтган тергов жараëнида гувоҳлик бериши кутилаëтган эди.
Украина Ички ишлар матбуот вакили Инна Киселнинг айтишича¸ дастлабки тахминга кўра¸ Кравченко Киев ташқарисидаги уйида ўз жонига ўзи қасд қилган. Бундан икки кун олдин Бош прокурор Святоcлав Пискуннинг билдиришича¸ терговчилар журналист Георгий Гонгадзе ўлимига алоқадор тўрт кишини аниқладилар.
Украина Президент Виктор Юшченкога кўра¸ 2000 йил охирида ўғирлаб кетилиб қатл қилинган Гонгадзе ўлимига Кравченконинг алоқаси бор бўлиши мумкин.
"Ҳамма суд ва прокуртора билан ҳамкорлик қилиш¸ гувоҳлик бериш¸ судда ўз ҳуқуқ ва ғурурини ҳимоя қилишга ҳақли. Ëки яна бир йўли бор¸ бу эса ўзингиз устингиздан ҳукм чиқаришдир"¸ - дейди Украина президенти.
XS
SM
MD
LG