Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:42

Ўзбекистон ва Қозоғистон эркин савдо ҳудуди яратмоқчи. Наҳотки?!


Тўлқин Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг куни-кеча бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида томонлар икки давлат ўртасида эркин савдо ҳудуди яратиш тўғрисида ҳужжатлар ишлаб чиқишга келишиб олди.

“Бу мавзу икки давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқотида асосий ўрин тутди”, - дейилади оммавий ахборот воситаларида тарқатилган маълумотларда.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати ходими Комилжон Шамсуддиновнинг “Озодлик” мухбири билан суҳбатда билдиришича, суҳбат чоғида, шунингдек, халқаро терроризм ва экстремизм кўринишларига қарши курашга доир долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган. Президентлар чегарабўйи ҳудудларида барқарорликни таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида келишиб олган. Икки томонлама иқтисодий муносабатларни жадал ривожлантириш муҳокама этилган.

К.Шамсиддиновнинг таъкидлашича, Президентлар икки давлат ўртасида иқтисодий қонунчилик, жумладан, божхона қоидаларини бирхиллаштириш масалалари юзасидан ҳам фикрлашган.

Қозоғистонлик сиёсатчи Амиржон Қўсановнинг фикрича, Қозоғистон МДҲ ҳудудидаги бир қанча ташкилот ва тузилмаларда фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистон эса уларга қўшилмаган. Бундан ташқари, икки мамлакат қонунчилигида жуда катта фарқлар мавжуд. Шундай экан, икки давлат ўртасида эркин савдо ҳудуди яратишдан аввал шу масалалар устида ишлаш керак.

К.Шамсиддиновнинг билдиришича, бу каби масалаларни ҳал қилиш учун икки давлат Бош вазирлари раислигида ишчи гуруҳ тузилади.

Ўзбекистонлик иқтисодчи Виктор Ивониннинг айтишича, бу саъй-ҳаракатлар замирида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги иқтисодий интеграция масаласи ётибди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида эркин савдо ҳудуди яратилиши эса бу жараёндаги яна бир қадамдир. Кейинчалик бу йўлда навбатдаги қадамлар қўйилади.
XS
SM
MD
LG