Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:16

Фермерларнинг нодавлат ташкилот тузишига йўл қўйилмади


5 март куни фермерларнинг “Заминдор” нодавлат бирлашмаси милиция ходимларининг кучли тўсқинлигига дуч келгани боис ўзининг таъсис қурултойини ўтказа олмади.

Тошкент вилояти деҳқон-фермер хўжаликларининг “Заминдор” бирлашмаси вилоят адлия бошқармасида рўйхатга олинган ташкилот ҳисобланади. Абдураҳмон Ҳосилов раҳбарлигидаги ушбу бирлашма сўнгги вақтларда нафақат вилоят, балки бутун мамлакатдаги фермерларнинг муаммолари билан жиддий шуғуллана бошлаган эди.

5 март куни “Заминдор”ни мамлакат миқёсиа фаолият кўрсатадиган бирлашмасига айлантириш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида таъсис қурултойи чақирилган эди.

Бироқ, А.Ҳосиловнинг билдиришича, қурултойга вилоятлардан келаётган вакиллар Бўстонлиқ туманига киришдаги милиция назорат постида тўхтатилган ва ортига қайтариб юборилган. Натижада ташкилот тузилмай қолган.

Қурултойга Жиззах вилоятидан вакил бўлган Мўйдинжон Қурбоновнинг сўзларига қараганда, ҳозир мавжуд бўлган Деҳқон-фермер хўжаликлари уюшмаси тўлиқ ҳукумат кўрсатмаси асосида ишлайди. Бу ташкилотнинг бирорта фермер манфаатини ҳимоя қилганини кўпчилик билмайди. Шунинг учун мамлакатда айни пайтда фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган нодавлат ташкилот зарур.

Фермерлар мамлакат миқёсида фаолият кўрсатадиган “Заминдор” жамоатчилик бирлашмасини тузиш йўлидаги ҳаракатлар давом этажагини билдирди.
XS
SM
MD
LG