Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:43

Аёллар муаммоларига бефарқ Ўзбекистон матбуоти


Феруза Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари аёлларнинг кўплаб муаммоларини ёритишга ожизлик қиляпти.

“Иқбол” ёшлар маркази Нигор Ғаффорова “Озодлик” мухбири билан суҳбатда шундай фикр билдирди.

Унинг айтишича, аёллар муаммолари маҳаллий матбуот эътиборидан четда қолмоқда. Ўзбек аёлининг жамиятдаги асл мавқеи, уларнинг катта-катта муаммолари баъзан кўнгилочар газеталарда ўта мавҳум ҳикоялар тарзида берилмоқда, холос. Улардаги тўқима қаҳрамонларнинг муаммоларини эса кўпчилик жиддий қабул қилмайди.

Аёллар нодавлат нотижорат ташкилотларидан бирининг вакиласи сўзларига кўра, ННТлар семинар ва тренингларида, форум ва йиғилишларида аёллар муаммолари хусусида жуда кўп фикрлар, мулоҳазалар билдирилади. Бироқ ўзбек матбуотида бу ҳақда кичкина хабар бериш билан чекланилади, холос.

Унинг айтишича, халқаро ташкилотлардан бири Ўзбекистондаги мардикор аёллар ҳақида ҳужжатли фильм яратган. Бироқ бу фильм Ўзбекистонда эмас, Нью-Йоркда намойиш этилиб, шуҳрат қозонган.

“Бу фильм Ўзбекистон телевидениесида кўрсатилса бўлмасмиди? Аёллар траффиги бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда тайёрланган бир-икки кўрсатув намойиш этилди. Бу маълум маънода ўзининг ижобий натижасини ҳам берди. Шундай экан, мардикор аёллар тўғрисидаги фильмни ҳам ўзимизда кўрсатиш керак. Ўшанда уларнинг муаммоларига озгина эътибор қаратиларди балки”, - деди ННТ вакиласи.

Собиқ тележурналистлардан бирининг айтишича, Ўзбекистон телевидениеси раҳбариятида гендер сезгирлик, яъни аёллар муаммоларини ёритишга иштиёқ йўқ. Шунинг учун бу муаммолар телевидение орқали кўтарилмаётир.

Кекса журналист Надежда Филиппованинг фикрича, аввало, аёлларга руҳий кўмак берадиган кўрсатувлар, эшиттиришлар, мақолалар тайёрлашга эътибор қаратиш жоиз. Зеро, ҳозир иқтисодий қийинчиликлар туфайли мамлакат аёлларининг қадди рўзғор ташвишларидан букилиб қолмоқда. Бунинг натижасида ўз жонига қасд қилаётган, ёмон йўлларга кириб кетаётган, ҳаёти фожеага айланган аёллар сони ортиб боряпти. Лекин Ўзбекистон ОАВ бу муаммоларни таҳлил қилаётгани йўқ.
XS
SM
MD
LG