Линклар

logo-print

Ўзбек журналистикаси одамни тез зериктиради


Озодбек Кейинги йилларда Ўзбекистонда журналистика соҳасига ўғил болалардан кўра қизларда қизиқиш кучли экани кузатилмоқда. Мамлакат олий ўқув юртларининг журналистика факультетларига ҳужжат топшираётган ва ўқишга қабул қилинаётганларнинг кўпчилигини қизлар ташкил этади.

Журналистика факультетида ўқиётган қизларнинг кўпчилиги бу соҳага ёшлигидан қизиққанини билдирди. Уларнинг айтишича, журналистика хотин-қизлар учун анча қийин соҳа. Айниқса, турмушга чиққан журналист қизлар ўз касбининг баъзи талаблари учун оилада айрим муаммоларга дуч келади. Масалан, кўпинча иш вақтининг чегараланмагани, узоқ сафарларга боришга тўғри келиши оилада келишмовчилик келтириб чиқариши мумкин.

Талаба қизларнинг таъкидлашича, ўзбек журналистикасига янги йўналишлар кириб келиши жуда секин кечмоқда. Тайёрланаётган материаллар эса бир қолипда. Бу каби кўринишларга бой бўлгани учун ўзбек журналистикаси одамни тезда зериктириб қўяди. Мамлакатда чин маънодаги сўз эркинлиги йўқ.
XS
SM
MD
LG