Линклар

Ватиканнинг маълум қилишича, Рим Папаси Иоан Павел Иккинчига 20 март куни бошланадиган Муқаддас Ҳафта тадбирларигача касалхонадан жавоб берилади.


Ватикан матбуот котиби Жоакин Наварро Валлс журналистларга берган баёнотида Папанинг аҳволи яхшиланаётганини маълум қилди.
Нафас олиш йўллари шамоллашидан азият чекаётган Папа Римдаги Жимелли касалхонасида 24 фералдан бери даволанаётган эди. У ерда унга жаррохлик операцияси ўтказилди.
Валлснинг хабар қилишича, шифокорлар Папанинг томоғига унга нафас олишга ёрдам бериш учун ўрнатилган найчани қачон олиб ташлаш борасида бир тўхтамга келмаган.
XS
SM
MD
LG